28 December 2015
22:39 - Нурсултон Назарбой армия раҳбарлари билан учрашиб, 2016 йилда армияни такомиллаштириш бўйича вазифалар берибди, Ислом Карим қаерда?

Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашгани Оқўрданинг матбуот котибиятига асосланиб тарақатилган хабарларда айтилган. Учрашувда Президент Маъмуриятининг раҳбари Н.Нигматулин ва Президентнинг ёрдамчиси – Хавфсизлик Кенгашининг котиби Н.Ермекбаев ҳам иштирок этган.

Умумий гаплардан иборат хабарда айтилишича, бу йиғилишда Қозоғистон қуролли кучлари 2015 йилда давлатнинг мудофаси учун қанчалик тайёр бўлгани, уларнинг мудофаа салоҳияти ва жанговор тайёргарлик даражасини 2016 йилда орттириш масалалари муҳокама қилинган.

Аслида, дейди мухбиримиз, қўшни мамлакатнинг ички ишига оид бўлган ва экстраординар жойи бўлмаган бу хабарни Ўзбекистонда тарқатишнинг маъноси ҳам йўқ. Аммо, бу хабар Ўзбекистон Президенти қуролли кучларимизнинг аҳволи билан қизиқадими, деган савол туғдириши табиий. Қолаверса, Ислом Карим на сиёсат, на иқтисод масалаларини тушунмаслигини кўрсатиб бўлди. Шу сабабли давлатимиз ҳозир ғариб аҳволда, бир оғиз сўз билан айтсак, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганмиз. Демак, тахмин қилиш қийин эмаски, қуролли кучларимизнинг ҳам аҳволи ғариб.

Лубянка Ислом Каримни Ўзбекистон бошига ўтказар экан, унинг олдига собиқ СССР таркибидаги энг катта славян бўлмаган давлатни аста-секин йўқ қилиш вазифаси қўйгани шубҳасиз. Ислом Карим бу вазифасини беш баҳога бажармоқда. У ҳам майли, ичимизда хира пашшадек кўпайиб кетган сотқинлар ёрдамида ўзбек миллатини бунақа масалалар билан қизиқмайдиган ҳолга туширишга ҳам эришиб бўлди.