28 December 2015
21:33 - Ургутда порахўр бош шифокор 3 йилга кесилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра, Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жамол Қораев 500 АҚШ доллар миқдоридаги пора билан махсус амалиёт даврида ҳибсга олиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинибди. Маълум бўлишича, вилоятнинг Тайлоқ туманида яшовчи Мастура Жабборова тиббиёт коллежини битириб, иш қидирган. Тоғаси Шоди Ходиев Қораевга учраб, жиянини ҳамшираликка олишни сўраган, у пора сўраган ва ҳамшира уни МХХчиларга тутиб берган.

Суд Жамол Қораевни икки йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган, яъни у озодликка чиққандан кейин ҳам икки йил давомида шифокор бўлиб ишлай олмайди.