28 December 2015
20:28 - Ҳамюртимиз Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши футбол рефериси бўлди
Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов ФИФАнинг Бирлашган Араб Амирликларида ўтган анжуманида йилнинг энг яхши арбитри сифатида Globe Soccer Awards мукофоти билан тақдирланди. Европа клублари ассосиациясининг мазкур мукофотига 38 ёшли Равшан Эрматовдан ташқари Жюнейт Чакир, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама ва Норберт Хауата номзодлари ҳам кўрсатилганди.

Маросимда йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти “Барселона” клуби ўйинчиси Лионел Мессига топширилди. Айнан шу клуб йилнинг энг яхши жамоаси, деб эълон қилинди.