28 December 2015
19:22 - Тошкентга янги миршаббоши тайинланди

Ўзбекистон Республиркаси Ички ишлар вазирининг шу йил 25 декабрдаги буйруғига мувофиқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Мирсамад Адилов лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига вазирлик тизимларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган полковник Баҳодир Қурбонов пойтахт милицияси бошлиғи этиб тайинланди.

Тошкент шаҳар ИИББдаги “Ҳаракат” манбасига кўра, мазкур тайинлов милиция шахсий таркибини ёшартириш мақсадида амалга оширилган. Мирсамад Адилов пенсияга чиқарилган.