27 December 2015
10:05 - Бош жиҳодчи: АҚШ ва Россия авиаҳужумлари бизни кучлироқ қилмоқда

Reuter агентлигининг хабарида айтилишича, ИШИД лидери Абу Бакр ал-Боғдодий Интернетда кеча аудио-баёнот тарқатган. Унинг гапларига қараганда, жиҳодчилар АҚШ ва Россиянинг ҳарбий ҳаво ҳужумлари натижасида кучсизланмаган, аксинча, кучайган.

Абу Бакр ал-Боғдодийнинг бу сўзлари масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Аммо, у арабларнинг диққат-эътиборини бошқа тарафга буришга интилиши ва Саудия Арабистони раҳбарлида яратилган ҳарбий колалицияга тегишли қуйидаги гапларни айтиши диққатга сазовордир: “Агар улар ростдан ҳам исломий коалиция бўлсалар эди, авваламбор ўзларини яҳудийлар ва чормихчилардан мустақил ҳаракат қилишларини кўрсатган бўлардилар ва яҳудийларни йўқ қилиб, Филистинни озод қилиш ўз мақсадлари эканганлиги эълон қилардилар.” Бош жиҳодчининг бу сўзлари биринчи навбатда арабларнинг юрагига тегиши, уларга ёқиши ва яна ҳам кўпроқ араб ёшларининг ИШИДга келиб қўшилишига сабаб бўлиши муқаррар.

Шундай экан, Араб дунёси лидерлари ва уламолари ўз мамлакатларининг келажаги ва ўз мақсадларини одий араб-мусулмонлар тушунадиган қилиб ифодалашга ўрганишлари керак. Ҳозирги қолоқлик ва қашшоқликдан чиқиш йўли жиҳод эмас, дунёвийлик принципларига асосланган давлатлар яратиш эканлигини ҳаммага тушунтиришлари керак. Аммо, минг афсуски, улар ҳозир бундай нарслар гапиришга қодир ва тайёр эмаслар. Демак, ИШИДни йўқ қилиш Ғарбнинг вазифаси бўлиб қолаверади.