27 December 2015
00:50 - Олий Рада қонун қабул қилди, Петр Порошенко чет эл қўшинларини Украинага киритиш режаларини тасдиқлади, Россия ва Ўзбекистонинг боши дардда

Украина парламенти ўз мамлакатига чет эл қўшинларини ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун киритишга рухсат берувчи қонунни 26 декабрь куни қабул қилган эди. Кеча эса, Украина Президенти бундай қўшинларнинг 2016 йилда Украинага киритилиш режаларини тасдиқлади.

Тасдиқланган режага кўра, 2016 йилда Украинага АҚШ ва бошқа НАТО давлатлари ҳамда “Тинчлик учун ҳамкорлик” программасига кирган мамлакатларнинг 5 минг ҳарбийси турли машғулотларда иштирок этиш учун келади. Табиий, ҳарбийлар ўзларига керак бўлган қурол ва техника билан келадилар. Машғулот учун келган қўшинлар билан доимий қоладиганларининг фарқига бориш қийинлиги ҳисобга олинса, Украинада НАТО қўшинлари доимо бўлиши аниқ.

Кўриниб турибдики, Украина расман бўлмаса ҳам, феълан НАТОнинг аъзосига айланмоқда. Шу пайтгача НАТО билан чегараси бўлмаган Россия бундай чегараларга эга бўлади. Кейин гал Гуржистон ва Озорбайжонга келади. Келажакда Белорусияда ҳам “рангли инқилоб” бўлиши ва бу мамлакат ҳам НАТО билан яқинлашиш йўлига ўтишининг эҳтимоллиги жуда катта.

Россия бу чақириқлар қаршисида ҳеч нарса қилолмасдан, Эрон, Ироқ ва Сурия шиаларининг ёрдамида Яқин Шарқда лидерликни қўлга олиш ҳаёли билан яшамоқда. Буни қилолмайди, чунки, бу минтақада суннийлар кўпчлик.

Кейин Татаристон ва Бошқирдистонда “ишлар” бошланади, Россия парчаланади. Ўзбекистон яккамоховлик билан узоққа боролмайди, танлаш керак - Россия биланми, ёки Ғарб билан.