26 December 2015
19:43 - Тошкентда ер кучсиз, аммо давомли силкинди
26 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 00:17 да кучли бўлмаган, аммо давомли ер силкиниши кузатилди. “Ҳаракат” мухбирига кўра, зилзига кичик оралиқ вақт билан бир неча марта сезилгани билан эсда қолди, хатто бироз ваҳимали бўлди. Сейсмик станциямизга кўра, ерости силкинишлари Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида қайд этилган.

Сейсмологларимиз зилзила эпицентри Тошкентдан 527 километр узоқликда - Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида бўлганини таъкидлашди. Эпицентрда зилзила магнитудаси рихтер шкаласи бўйича 6,3 га тенг бўлибди. Зилзила куни ўлчовчи техникларимиз Тошкентда ва Фарғонада — 3 балл, Самарқандда — 3,5 балл, Жиззахда — 3 балл, Сурхондарё вилоятида — қарийб 3 балл, Газлида 2 баллни қайд қилган.