25 December 2015
02:02 - Истанбулда ўтказилган 3-чи Турквизион фестивалига Россиядаги турк халқларининг вакиллари келолмадилар. Ўзбекларчи?
Евровизион (Евровидение) фестивалияга тақлид қилиб 3 йил аввал яратилган турк халқларининг Турквизион фестивалининг 3-чиси бу йил Истанбулда ўтказилди. Туркия тарафидан рус ҳарбий учоғонинг Сурия-Туркия чегарасида уриб туширилишидан кейин, бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўта ёмонлашгани сабабли, Россия Маданият вазирлиги Россиядаги турк халқлари вакилларининг Истанбулдаги Турквизион фестивалига боришни таъқиқлабди ва улар Истанбулга келолмабдилар. Аввалги фестивалларга Татаристон, Тува, Ёқутистон, Бошқирдистон каби турк ўлкаларининг ва ҳатто Москвада яшайдиган турк халқларининг вакиллари келган экан.

Аммо, бу йил биринчи марта Сурияда яшайдиган туркманларнинг Одил Сан исмли ягона вакили фестивалда қатнашган.

Бу йилги фестивалнинг ғолиби мўнғулча кийиниб ашула айтган қирғиз қизи бўлибди (расмда).

Хабарларда Ўзбекистон вакиллари фестивалда бор-йўқлиги айтилмайди, аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ўзбекларнинг Турквизион фестивалига боришига ҳеч қачон йўл қўймайди.