23 December 2015
22:11 - Ислом Карим эски аскарларни резервга жўнатиш, уларнинг ўрнига янги ёшларни чақириш қарорини имзолади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим “Ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда айтилишича, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2016 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2016 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.