23 December 2015
20:04 - Кўчмас мулклар олди-сотдисига ишончномалар бериш тўхтатилди
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг топшириғи билан Тошкентдаги нотариал идоралар шахснинг уй-жойлар, хонадонлардан фойдаланиш, уларнинг олди-сотдисига доир ишончномаларни учинчи шахсларга бериш тўхтатилди. Масалан, уйи, квартираси бўлган шахслар бошқа кишиларга энди ишончнома бера олмайди. Мазкур ғайриқонуний кўрсатма Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан шу йилнинг 22 ноябрида берилган бўлиб, мақсад пойтахтга ишончномалар орқали “ўрнашиб” қолаётган келгиндиларни (вилоятлардан келганларни) сиқиб чиқаришдир.

Тошкент шаҳридаги нотариал идораларга кўра, Адлия вазирлигининг мазкур кўрсатмаси ғайриқонуний бўлиб, пойтахтни сунъий равишда қамал қилишдан бошқа нарса эмас.