22 December 2015
20:23 - Яхши хабар: Россиядаги мардикорларимизни ҳимояловчи шартнома тузилади
Ўзбекистон ҳукумати Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини уюшган ҳолда ишга қабул қилиш ҳақида шартнома ишлаб чиқиб, уни Россия ҳукуматига топширди. Бу ҳақда хабар қилаётган оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шартномада Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясида ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатлар билан ишга ёллаш кўзда тутилган.

Ўтган йилнинг июль ойида кўтарилган мазкур масала Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро мажлисида муҳокама қилинган, аммо амалий натижаларга эришилмаган эди. Шунга қарамай томонлар бўлғуси шартнома ҳақида ўз тавсияларини билдириши ва улар янги шартнома асосига айланиши режалаштирилган эди. Кўринишидан ҳозирги шартнома ана шу ҳолатларни акс эттиради.

Бу яхши хабар ҳақида ҳам аввалги фикримизни қайтарамиз. Маълумки, Ўзбекистонда шу каби ишлар билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик яратиш кераклиги ҳақида “Ҳаракат” Агантлиги узоқ йиллардан бери гапириб келади. 10 йилча аввал “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Президент Ислом Каримга бу ҳақда махсус макуб ҳам йўллаган эди. Ҳозир Ўзбекистон ҳукумати бу иш билан шуғулланаётгани олқишга лойиқ. Аммо, ҳар доимгиек ҳукуматимиз ҳамма нарсада кеч қолади.