22 December 2015
19:02 - “Бирлик”нинг таклифи кеч қабул қилинди: Жанубий Кореяга 2000 дан ортиқ ишчи расмий равишда жўнатилди
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Ташқи миграция агентлиги шу йилнинг ўзида 2 минг 194 нафар фуқаромизни Жанубий Кореяга ишга жўнатди. Ишчиларимиз Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида 2012 йилнинг 13 декабрида эришилган меморандум асосида хорижда иш билан таъминланган.

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, уларнинг 406 нафари Кореяга такрорий равишда ишга жўнатилган.

Маълумки, Ўзбекистонда шу каби ишлар билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик яратиш кераклиги ҳақида “Ҳаракат” Агантлиги узоқ йиллардан бери гапириб келади. 10 йилча аввал “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Президент Ислом Каримга бу ҳақда махсус макуб ҳам йўллаган эди. Ҳозир Ўзбекистон ҳукумати бу иш билан шуғулланаётгани олқишга лойиқ. Аммо, ҳар доимгиек ҳукуматимиз ҳамма нарсадан кеч қолади. Бунинг устига, гап бир неча минг эмас, юз минглаб одамни ишга юбориш ҳақида кетиши керак. Бундай ишни эса, алоҳида вазирликсиз бажариб бўлмайди.