21 December 2015
21:11 - Марғилонда газ йўқлиги сабабли фуқаролар норозилик билан кўчага чиқмоқда
“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Саховат маҳалласи аҳолиси уч кундан буён табиий газ ва электр йўқлигидан норози бўлиб, кўчага чиқмоқда. Ҳокимлик ва мутасадди ташкилот вакилларининг норози аҳолига муаммони ҳал қилишга бераётган ваъдаларига ҳеч ким ишонмаяпти. Газ идораси масъуллари эса газ босими пастлиги боис аҳолини узлуксиз газ билан таъминлашнинг имкони йўқлигини тан олмоқда.

Кўчага чиққан норозилар сони 150дан 200гача бўлиб, уларнинг аксарияти аёллардир. Шанба куни норози аёллар олдига Марғилон шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари бориб, вазиятни ўнглашни ваъда қилиб, одамларни уйларига тарқатишга муваффақ бўлган. Аммо одам сони камаяётганига қарамай улар кўчага чиқишда давом этмоқда.