21 December 2015
20:02 - Экстремизмда гумонланаётган ҳамюртимиз Ўзбекистонга экстрадация қилинади
Россия Федерацияси Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, диний экстремизм ва террорчиликка алоқадорликда гумонланаётган ўзбекистонлик 30 яшар Шахобиддин Ўринов Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади. Ҳамюртимизни Орёл вилояти суди исломий террорчиликка молиявий кўмак берганликда айбдор, деб топган.

Маълумотларга кўра, Ўринов 6 йил аввал Ўзбекистонда яшириш равишгда “Таблиғчилар” диний радикал оқимига қўшилган. 2012 йилнинг мартидан бошлаб “Туркистон Исломий партияси” ташкилотига аъзо бўлган. Ўша йили “Туркистон Исломий партияси”га одам ёллаган ва маблағ йиққан.