21 December 2015
15:38 - ИШИДда ҳам порхўрлик ва коррупция борлигини Financial Times энди тушунибди, “Ҳаракат”ни ўқииса эди, аввалроқ тушунарди

Машҳур Financial Times газетаси ИШИДда ҳам коррупция касаллигига мойиллик бор эканлиги, ҳозир унинг ичида порахўрлик ва коррупция гуркираб ўсаётгани, айнан ИШИД ичидаги турли даражадаги командирлар коррупцонерга айланиб бўлгани, жиҳодчилар сафига қўшилувчиларнинг сонини орттираётгани ҳақида мақола эълон қилди.

Жангариларнинг ўзи ИШИД ичида коррупция каби жирканч нарсалар бўлмаслигини, чунки улар муқаддас иш билан шуғулланаётганларини айтишса ҳам, дейди газета мухбири ИШИД таркибидаги Умар исмли дала командирига асосланиб, ИШИД порўхўрликда Ироқнинг расмий армиясидан ҳам ўтиб кетган. ИШИД кенгайган сариди турли даражадиги командирларнинг роли ортиб бормоқда, улар бундан фойдаланиб ва муқаддас ғояларни ҳам унутиб, чўнтакларини тўлатиш билан ҳам машғуллар. Қолаверса, шу ҳам маълумки, деб давом этади газета мухбири, ИШИД командирларининг каттагина қисми - Башар Асад ҳукуматида ишлаган ва порохўрлиги ҳамда коррупционерлиги туфайли ишдан ҳайдалган одамлардир. Ҳозир ИШИДчилар ичида катта миқдорда пулни чет элларга жўнатволиб, кейин ИШИДддан қочиб кетаётган командирлар ҳақида ривоятлар ҳам тарқалаётган эмиш..

Financial Times газетасининг ИШИД ичида порахўрлик ва коррупция ривожланаётгани ҳақидаги маълумотлари кимлар учундир кутилмаган янгилик бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз, аммо “Ҳаракат”нинг ўқувчилари учун бўлмаса керак. Чунки, биз давомли равишда порохўрлик каби касалликларга мойиллик Оллоҳ яратган одамларнинг табиатида борлиги, демак, ҳар қандай давлатда бу касаллик билан курашиш механизмалри ва даволаш усуллари бўлиши шартлигини гапирмоқдамиз. Бу механизмлар ва усулларнинг энг самаралиси – демократиядир. Тўғри, демократия ҳам порахўрлик ва коррупцияни бутунлай йўқ қилолмайди, аммо минималлаштиради.

Порахўрлик имконлари борлиги ҳозир ИШИД сафларини кенгайтиришда ижобий роль ўйнаётган бўлиши ҳам мумкин, бироқ, порўрлик кенгайиши билан айнан шу фактор ИШИД мағлубиятга учрашида ундан ҳам катта роль ўйнашга бошлайди.

Дарвоқе, бугун Вашингтон Пост газетаси ҳам ИШИД “ярим террорист - ярим гангстер” жиҳодчилар яратаётгани ҳақида ёзибди.