21 December 2015
09:45 - Бугун Тошкентда эмас, Остонада вазирлар даражасидаги Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё учрашуви бўлади

Европа Иттифоқи делегациясига бу супердавлатнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош комиссари, италиялик сиёсатчи Федерика Могерини (расмда) раҳбарлик қилади. Марказий Осиё давларининг делегацияларини ҳам ўша давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари бошқаришади.

Учрашувда турли соҳалар бўйича минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашиш назарда тутилган.

Расмий хабарларда айтилишича, Федерика Могеринининг Остонага ташрифи доирасида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик ва шерикаликни кенгайтириш хусусида шартнома ҳам имзоланади.