19 December 2015
18:47 - Дунёда янгилик ҳам йўқ, ҳамма бир-бири билан урушиб ётибди, Европа ва Туркия эса рус ҳарбий учоқларини ўз осмонига қўймайдиган бўлди

Ростдан ҳам бу дунёда пичоққа илинадиган хабар йўқ. Ҳамма ахборот воситалари хабар қилаётган қуйидаги воқеаларга қаранг:

- АҚШ тарафидан Саддам Ҳусайинни йиқитиб, ҳокимиятга олиб келинган Ироқдаги шиалар режими борган сари Россия-Эрон-Сурия альянсининг қучоғига кириб бормоқда. Бу режим ҳозир ИШИДнинг қўли остида бўлга Мосул шаҳри яқинида жойлашган бир неча юз Туркия аскарини ҳайдаб чиқариш орзуси ичида қолган. Қаранг, бу режим Мосулни ИШИДдан озод қилишни эмас, НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг аскарларини ўйлайди. Чунки, буни Россия истайди.

- Россиянинг Екатеринбург шаҳар аэропорти бир кунда бир неча марта аэропортга бомба қўйилгани ҳақидаги хабар туфайли ишини тўхтатиб, ҳамма аэропортадан ташқарига чиқарилди. Аммо, ҳеч қандай бомба топилмади.

- АҚШ президентлигига номзодлар ичида биринчи ўринда кетаётган Доналд Трамп бошқа номзод Жеб Бушни "тош каби ақлсиз" дейишгача борди. Жеб Буш аввалги Президент Жорж Бушнинг укасидир. Дунё "Ислом" ва "Ислом терроризми" ифодалари синонимга айланиб, энг катта хавф бўлиб турган пайтда "шок терапияси" усуллари билан гаплашиш "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг ташаббуси билан оддий ҳолга айланиб бораётганини тан олиш лозим.

- Россия-Туркия алоқаларининг ҳозирча совуқ уруш ҳолига чиқиши ҳам Тоғли Қорабоғ атрофида Озорбажон-Арманистон алоқаларини оловлантирмоқда. Арманистон Мудофаа вазири бугун кутилмаганда Тоғли Қорабоғга келди.

- 2 декабрь куни эр-хотин мусулмон террористлар 14 кишини ўлдиган Калифорния штатининг Сан-Бернардино штатида фақулодда ҳол эълон қилинди. Сабаб - бугун бу ерга ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари билан учрашиш учун Президент Обама келгани. Шармандалик - АҚШ Президенти ўз мамлакати ичида эркин юролмайдиган ҳолга келмоқда. Аҳвол шундай экан, Обама Сан-Бернардино ташрифидан кейин, келаётган байрамлар туфайли дам олиш учун оиласини билан Гавая оролларига кетганини тушуниш мумкинми?

- Эгей денгизида Юнонистонга нолегал муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг чўкиши натижасида 18 киши ҳалок ўлди. Бу муҳожирлар қолоқлик ва қашшоқлик ботқоғидага ислом мамлакатларидан қочаётган мусулмонлардир. Қачон чаласовод Ислом уламолари Ислом дунёсининг аҳволи ҳақида ўйлашга бошлайдилар деган саволга жавоб йўқ. Аслида жавоб шундай бўлиши керак - ёппачига чаласавод бўлган Ислом уламолари турли диний маросимларга қатнашиб пул ишлашдан бошқа нарсани билишмайди ҳам. Уларни ўз вазифалари билан шуғулланишга мажбур қилиш керак.

- Голландияда автомобил ҳайдашни ўргатувчи инструкторларга хизмат ҳаққини секс билан тўлашга рухсат берилди. Дунё қарега қараб кетмоқда ўзи?

Аммо, дунёда хабар қилиша арзийдиган воқеалар ҳам бўлмоқда.

Русларнинг "Новости" агентлиги Россия ҳаво-фазовий кучлари таркибидаги узоққа учиш авиацияси қўмондонининг ўринбосари генерал-майор Анатолий Коноваловга асосланиб хабар қилишича, Туркия ва Европа мамлакатлари русларнинг ҳарбий учоқлари учун ўз осмонларини бекитдилар. Демак, энди Сурияга кетаётган рус ҳарбий учоқлари у ерга Европани айланиб боришга мажбур бўладилар.

Коновалов Туркия ва Европанинг бу қарорига қарамасдан рус армияси ўз вазифаисни бажаришини гапирган бўлса ҳам, Россия навбатдаги бу шапалоқдан катта зарар кўради.