17 December 2015
21:17 - Тошкент марказида Мерседес автобуси ёниб кетди
Бугун пойтахтнинг Алишер Навоий ва Амир Темур марказий кўчалари чорраҳасида Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди. Мазкур ҳодисанинг видео тасвирини ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган “Водители Ташкента” гуруҳи ўт ўчириш хизмати вакиллари 10 дақиқа ичида етиб келиб, оловни зудлик билан бартараф этганини маълум қилишган.

Ёнғин 7:30—7:45 атрофида юзага келибди. Мерседес автобусларнинг ёниши воқеаси сўнгги 3 йил ичида 13-нчи марта содир бўлмоқда.