17 December 2015
02:26 - АҚШда мусулмонларни ўлдириш учун жиҳоз яратишга ёрдам берган америкалик 8 йилга қамалди, Абдураҳим Пўлат ҳақ - Ислом ислоҳотларга муҳтож
Кеча Нью-Йорк штатининг маркази Албани шаҳрида 57 ёшли Эрик Рокк исмли киши мусулмонларни ўлдириш учун мобиль рентген кабинасига ўхшаган машина яратишга ёрдам бергани учун Федерал Суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Прокурор 15 йиллик жазо сўраганди. У аввалроқ ҳибсга олинган ва 2014 йилдаёқ айбига иқрор бўлган экан.

Бу ҳақда хабар тарқатган Associated Press агентлигига кўра, ўлим машинасини яратган 51 ёшли Скотт Кроуфорд устидан тергов ишлари ҳали битмаган. Унинг мақсади мусулмон террористларини ўзи яратган ва узоқдан бошқариладиган машина воситасида ўлдириш экан. Яъни, унинг ўзи ҳам потенциал террорист. Унинг суди келаси йил март ойида бўлиши ва у 25 йилга қамалиши кутилмоқда.

Бу воқеанинг яна бир қизиқ жойи шундаки, Эрик Рокк ва Скотт Кроуфорд аллақачон ҳибсга олинган бўлса ҳам, бу ҳақда ўз вақтида хабар берилмаган эди. Ўша пайтларда АҚШнинг махсус хизматлари ҳам ўзларича маданият ва либераллик кўрсатиб, мусулмонларга нисбатан салбий муносабатни кучайтирадиган воқеани жамоатчиликдан яширишган. Мана энди Париж ва Калифорнияда ислом терорристларининг қилган ишларидан кейин бундай хабарларга ҳам яшил чироқ ёқилганга ўхшади.

Мусулмон бўлмаганлар ичида мусулмонлардан қасд олиш ниятида бўлганларнинг сони ортиб бориши ва қасд олиш бошланиши муқаррарлиги ҳақида "Ҳаракат" агентлиги аввал ёзган эди. Буни ҳеч нарса билан тўхтатиб бўлмайди. Ғарб мамлакатларида яшайдиган мусулмонлар, рентген кабиналарига киришни қўйиб туринг, яқинда кўчага ҳам ўйлаб чиқадиган бўлиб қоладилар.

Ақли бор мусулмонлар, авваламбор, ёппасига чала савод бўлган Ислом уламолари "Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётган ислоҳотлар устида ўйлашга мажбур бўладилар.