16 December 2015
21:39 - Олимлар Орол денгизининг аввал ҳам икки марта қуриганини аниқлашди
24.uz номли информацион сайт Орол денгизининг ёшини аниқлаш устидаги тадқиқотлар 13 йил давом этгани ва натижада унинг ёши 24 минг йил атрофида эканлиги аниқлангани тўғрисида маълум қилди. Россиялик олим, геология-минералогия фанлари доктори Сергей Кривоноговнинг иддаоларига кўра, денгизимиз аввал ҳам икки марта қуриган ва унинг яна қайта тўлиш эҳтимоли мавжуд. Олим Оролнинг ёшини радиоуглерод усулида аниқлабди.

Бу шунчаки фаразми ёки ҳақиқат, албатта буни аниқлаштиришнинг имкони йўқ. Аммо унинг қайта тўлиши борасидаги тахминлар рўё бўлса-да, кишини хурсанд қилади.