16 December 2015
17:49 - Қозоқча масхарабозлик: Қозоғистон бугун қандайдир мустақиллик кунини байрам қилмоқда
Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни - бош миллий байрамимиз, дейилади Қозоғистоннинг ҳамма ахборот воситаларида. Нурсулон Назарбой ҳам шуни такрорлаш билан овора.

Аммо, ҳақиқат бутунлай бошқача. Бу мамлакат 1920 йили руслар тарафидан РСФР таркибида Қирғизистон автоном республикаси сифатида тузилган. Ҳозирги Қирғизистон эса, унинг ичида Қора-қирғизистон автоном вилояти бўлган. Руслар кайф остида қилган ишларининг аҳмоқона эканлиги тушуниб қолгач, Қирғизистоннинг номини Қозоғистонга, Қора-қирғизистоннинг номини Қирғизистонга 1925 йили айлантиргандилар.

1922 йил 29 декабрь куни СССРни тузган 4 та давлатдан 3 таси, яъни Россия, Украина ва Белорусия 1991 йил 8 октябрда СССРни йўқ деб эълон қилдилар ва СССРга мустақил давлатлар сифатида кирган 15 та республика СССРдан мустақил бўлиб қолди. Шундай экан, қозоқлар 1991 йил 16 декабрда кимдан мустақил бўлганларини эълон қилдилар? Йўқ бўлган СССРданми? Нима ҳам дердик, қозоқларнинг бугунги миллий байрами - миллий масхарабозликдир.

Тўғри, бу масалада масхарабозлик бўйича ўзбеклар ҳам қозоқлардан қолишмайдилар. Чунки, СССР тарибида мустақил бўлган, ҳатто ташқи ишлар вазирлиги бўлган Ўзбекистон 1991 йил 31 августда мустақиллик эълон қилиши, аммо СССРдан чиқмаганлиги масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи? 1991 йил 8 октябрь куни СССР йўқ бўлгач, Ўзбекистонимиз СССР ташқарисида мустақил давлат бўлиб қолди, айнан шундан кейин дунё давлатлари бизни давлат сифатида тан олишга бошладилар.