14 December 2015
21:45 - Наманганда икки ҳоким алмаштирилди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Поп тумани кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида 46 яшар Жавлонбек Йўлдошев туман ҳокими этиб тайинланди. У сўнгги 7 йил давомида Наманган тумани ҳоким бўлиб ишлаб келаётганди. Собиқ ҳоким Баҳодир Рaҳмоновни эса муқаррар жавобгарлик кутмоқда, сессия ишида қатнашган вилоят ҳокими уни тинч қўймаслигини билдирди.

Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Абдували Бойхонов лавозимидан озод этилди. Шу кунга қадар Чуст тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган Ойбекжон Ҳайдаров Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.