14 December 2015
19:33 - Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи ошади
Янги йилнинг илк кунидан бошлаб, пиводан ташқари барча спиртли ичимликларнинг минимал нархи оширилади. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарорига биноан 1 литр спиртли ичимликларни сотувга чиқаришнинг минимал нархи ичимлик турига қараб 15,6 фоиздан 25,2 фоизгача кўтарилади.

Масалан, 1 литр винони савдога чиқариш нархи 3800 сўмдан, 4500 сўмга оширилади. Харидорларга эса 4600 сўмдан 5400 сўмгача бўлган нархда сотилади. Ароқни сотувга чиқариш минимал нархи ҳозирги 9 минг сўмдан 10500 сўмга кўтарилади. Харидорларга ҳозирги 10900 сўм ўрнига 12600 сўмдан сотилади. Коньяк маҳсулотларининг сотувга чиқариш нархи 13900 сўм, харидорларга сотилиш нархи 16700 сўм қилиб белгиланган.