14 December 2015
17:16 - Озорбайжонда Миллий Хавфсизлик Вазирлиги иккига бўлинди, Ўзбекистонда ҳам шундай қилиш керак
Бу мамлакатда 1991 йилдан бери Миллий Хавфсизлик Вазирлиги деб айтилаётган муассаса Совонт замонидаги КГБнинг ўзи эди. Озорбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг бугунги фармони билан бу вазирлик асосида Ташқи Истиҳборот Хизмати ва Давлат Хавфсизлик Хизмати тузилди. Бу иики "хизмат" бир ой ичида ўзларининг вазифалари, струтуралари ва штатлари ҳақида ҳужжат лойиҳалари тайёрлашлари керак.

Аслида, дейди мухбиримиз, битта муассасанинг иккига бўлиниши эмас, уларнинг вазифалари, функциялари қайтадан белгиланиши жуда муҳимдир. Совет замонида бери бу каби муассасалалар давлат ва миллатнинг хавфсизлигидан кўпроқ, мавжуд режимнинг хавфсизлигини ташқи таҳдилардангина эмас, ички сиёсий мухолифатдан қўриқлаш билан шуғулланардилар. Ҳеч шубҳа йўқки, Озорбайжонда Миллий Хавфсизлик Вазирлигининг иккига бўлиниши билан, уларнинг вазифалари ўзгармайди. Улар ташқи таҳдидлардан кўпроқ, мамлакат ичидаги сиёсий мухолифтга қарши курашиш, демак, мавжуд режимни қўриқлаш билан шуғулланишни давом эттираверадилар.

Ўзбекистонда мавжуд МХХни иккига бўлишдан ташқари, уларнинг вазифалари ва функцияларини ҳам ўзгартириш керак. Уларнинг асосий вазифаси ва функцияси мавжуд режимни эмас, давлат ва миллатнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг манфаатларини қўриқлаш йўналишида хизмат кўрсатиш бўлиши керак.

Ҳозир эса, Озорбайжонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам, мавжуд хавфсизлик хизматларининг на давлат на миллат билан ишлари йўқ, улар мавжуд режимни қўриқлайдилар. Яъни, оддий жиноятчилардир. Вақти келади, улар миллат олдида жавоб берадилар.