12 December 2015
12:20 - Саудия дунёвий давлатга айланиш йўлида: Хотин-қизлар бугун биринчи марта сайловларда иштирок этмоқдалар

Маълумки, Саудия Арабистони расман исломий давлат, бу ердагилар шариат қонунлари билан яшайдилар, демак, хотин-қизлар иккинчи сортли одам ҳисобланади. Тўғрироғи, ҳисобланарди, хотин-қизларнинг автомобиль ҳайдашни қўйиб туринг, сайловларда иштирок этиш ҳаққи ҳам йўқ эди.

Аммо, бугун бу мамлакатда тарихий кун. Айнан бугун хотин-қизлар биринчи марта сайловларда, аниқроғи, маҳаллий сайловларда иштирок этмоқдалар. Нафақат сайловчи сифатида, балки, номзодлар сифатида ҳам. Номзодлар ичида 5 минг эркак ва 978 аёл бор.

Саудия араблари Исломнинг хато тушунчаларидан қутилиш йўлида бир қадам олға кетдилар, аммо шу қадамни ҳам тўла қилолмадилар. Бугунги сайловларда аёллар ва эркаклар алоҳида-алоҳида овоз берадилар. Сайланганлар турли йиғилишларда ҳам алоҳида-алоҳида ўтирсалар керак.