11 December 2015
12:31 - Хабарчиликда қирғизча масхарабозлик: Кеча Бишкекда террористик гуруҳ йўқ қилинибди, улардан иккитаси қандайдир халқаро террористик ташкилотнинг бўлими эмиш

Қирғизларнинг мустақиллиги билан танилган 24.kg Интернет нашри Миллий Хавфсизли Комитетига асосланиб хабар беришича, кеча кечаси Бишкекнинг Восток-5 микрорайонида махсус операция ўтказилиб, террористик гуруҳ қуршаб олинибди. Гуруҳдагилар қаршилик кўрсатгач, уларни йўқ қилишибди.

Қанча террорист йўқ қилингани ҳам айтилмаган хабарда террористларнинг иккитаси халқаро террористик ташкилот билан алоқаси борлиги аниқлангани урғуланади, аммо гап қайси халқаро террористик ташкилот ҳақида эканлиги айтилмайди. Бу нарсалар хабарчиликдаги қирғизча масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Бу террористик гуруҳ Бишкекда ва Чуй вилоятида терактлар ўтказишни ражалаштираётган экан. Операция пайтида уларнинг қуроллари - 4 та Макаров тўппончаси, қўлда қилинган портлатгич жиҳоз ва унинг қисмлари, бир нечат мобиль телефон ва маскалар қўлга олинибди.