11 December 2015
02:17 - Ироқдаги шиалар режими Ғарбдан юз ўгириб, Россия-Эрон иттифоқига қўшилиш йўлидан кетмоқда, қўшилолса, Ўзбекистоннинг келажаги бўлмайди
Авваламбор айтиш керакки, Яқин Шарқдаги жараёнлар маълум маънода Туркия-Россия совуқ урушининг таъсири остига тушиб бормоқда. Туркия ва Россия бир-бирини ИШИДдан нефть сотиб олишда айблаш, Россия тарафидан Туркияга қарши киритилган санкциялар ўз фойдасига бўлишини урғулаш ва шу каби ваъзхонликлар билан овора. Аммо, Ғарбнинг ёрдамисиз бу маслада Туркия енгилишга маҳкум.

АҚШ ҳукумати эса, Республикчилар Партиянинг президентликка номзод бўлиши аниқлашиб бориётган Дональд Трампнинг шок терапия усулидаги танқидлари остида нима қилишини ҳам билмай қолганга ўхшайди. Натижада, АҚШ тарафидан Саддам Ҳусайинни йиқитиб, кейин яратилган Ироқдаги шиалар режими Ғарбдан юз ўгириб, Россия-Эрон иттифоқига қўшилиш йўлидан кетмоқда.

Туркиядаги энг катта ва обрўли "Миллиёт" газетаси Ироқ парламенти Хавфсизлик ва Мудофаа Қўмитасининг аъзоси Искандар Вивитга асосланиб хабар қилишича, Ироқ ИШИДга қарши курашиш учун ҳарбий учоқлар ва бошқа қуролларга эҳтиёжи борлиги ҳақида АҚШга кўп марта мурожаат қилишига қарамасдан, ҳеч қандай ёрдам олмаган. Шундан кейин руслар билан ҳамкорлик қилишга қарор қилинган, Россия дарҳол Ироққа 2 та ҳарбий вертолёт берган.

Табиий, дейди мухбиримиз, 2 та вертролет ҳозирги уруш учун урвоқ ҳам бўоллмайдиган ва ҳатто хабар қилиб ўтиришга ҳам арзимайдиган нарсадир. Аммо, Ироқдаги бу режим АҚШ тарафидан яратилгани, ҳозир жанг майдонларига айланиб бўлган Украина ва Суриядаги кризис туфайли АҚШ ва Россия ўртасидаги совуқ уруш энг юқори нуқтага чиққан пайтида ўртага чиққан 2 та вертолёт воқеаси муҳим аҳамиётга эгадир.

Барак Обама ўта пассив сиёсатидан воз кечмаса, Россия шиалар ҳукмронлик қилаётган Эрон, Сурия, Ироқ, Яман ва Ливан билан коалиция тузиб, Яқин Шарқдаги йўқотиб бўлган мавқеини қайта тиклаб олади вабунга асосланиб ўлаётган иқтисодини тирилтиради. Агарда Путиннинг шу режалари амалга ошса, Марказий Осиё давлатлари яна узоқ йиллар Кремлнинг қўғирчоқғи бўлиб қолаверадилар. Келажаги буюк Ўзбекистоннинг келажаги ҳам бўлмайди.