08 December 2015
14:18 - Қозоғистон ўз армияси учун бронемашиналар ишлаб чиқаришни бошлаш арафасида
Казинформ агентлиги "Казахстан парамаунт инжиниринг" ширкатининг Бош директори Ербол Салимовга асосалниб билдиришича, 2016 йилнинг январь ойидаёқ Қозоғистон армияси учун биринчи бронемашиналар тайёр бўлади. Бу корхона бир йилда 120 дона бронлаштирилган автомобиль ишлаб чиқариш имкониятига эга.

"Казахстан парамаунт инжиниринг" энг замонавий технологиялар асоссида ишлашини урғулаган Ербол Салимов ҳарбий бўлмаган техника чиқаришни ҳам режалаштираётганларини айтади. Масалан, инкассаторлар учун автомашиналар ёки оддий одамларга сотиладиган бронлаштирилган автомобиллар ҳам ишлаб чиқариш назарда тутилмоқда.