03 December 2015
21:12 - Рашид Холиқов БМТ Бош котиби ёрдамчиси бўлибди. Унинг ўзи ким, ўзбекми ёки тожик?
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Россия Федерацияси вакили, дипломат Рашид Холиқовни ўзининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси этиб тайинлади. БМТ радиосига кўра, Холиқов деганлари БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўйича координаторининг Женева офиси раҳбари экан.

Исми-шарифи ўзбекча ёки тожикча бўлган бу одамнинг ўзбекларга алоқаси борми? Мухбирларимизнинг интернет тармоғи орқали тўплаган маълумотларига кўра, Рашид Холиқов 1993 йилдан БМТ тизимида, умуман сўнгги 22 йил давомида дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ишлаган экан. Аммо унинг млллати, туғилган жойи хусусидаги маълумотларни топиш имкони бўлмади. Аммо,унинг исми-шарифидан кўриниб турибдики, у ёки ўзбк ёки тожик. Қани кўрамиз, у нималар қилади ёки қилолади.