03 December 2015
19:55 - Масхарабоз Сенатнинг ялпи мажлиси Давлат бюджетини тасдиқлади

Олий Мажлис Сенатининг бугун бошланган ялпи мажлисида 2016 йил учун Давлат бюджетини Ялпи Ички Маҳсулотнинг 1 фоизи (2,2 трлн. сўм) миқдордаги камомад билан тасдиқланди, дейилади маҳаллий матбуот хабарида. Хабарга кўра, бюджетнинг даромад қисми 40,5 триллион сўмни, ҳаражат қисми эса, 42,7 триллион сўмни ташкил қилади. Булар эса Ўзбекистон Марказий Банки белгилаган валюта курси бўйича 15 миллиард доллар атрофидаги маблағлардир.

Янаям аниқроғи, “Реал”, “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” футбол клубларининг умумий бюджедига тенг пулдир. Қўшнимиз Қозоғистоннинг аҳолиси биздан икки баравар кам бўлишига қарамасдан, у ерда давлат бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари биздан 2 баравар кўплигини айтиб ўтириш ҳам фойдасиз, чунки, ўзбекларни бунақа нарсалар қизиқтирмайди.

Сенат қарорига кўра, давлат бюджетидан қилинадиган сарф-ҳаражатларнинг 59,2 фоизи ижтимоий соҳага ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга, 10,8 фоизи иқтисодиётга, 5,1 фоизи марказлаштирилган инвестицияларга йўналтирилар эмиш. Бу арзимаган пул қаерга ишлатилишининг аҳамияти ҳам йўқ.

Қолаверса, Сенатимиз кимлардан иборат эканлигини тушуниш учун расмдаги қозон каби дўппи кийиб ўтирган аҳмоқ сенаторга эътибор бериш етарли.