02 December 2015
02:17 - Юсуф Жума: Тарихчи шоирга

Мени ёзибди, деб ўйлайсан гўё,
Шундан безовтасан, қорнинг гар тўқдир.
Ғам чекма, тарихда номингни асло,
Абадий қолдириш ниятим йўқдир.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ Абдулла Ориф

Ёлчитмадим гарчи эр бўлиб,
Менга бош эг ҳақдан ҳам олдин.
Ўқи, ёздим сени шеър қилиб,
Номинг кирди тарихга хотин.

Эй Кўк, қарзсан мендан тоабад,
Баёзимда отинг бор мангу.
Қилдим исму шарифингни қайд,
Сен ҳам кирдинг тарихга, Тангри!

Шундай зотни зўрлади биров,
Ким десалар “даҳо” тин олар.
Йўқ айтмайман, у оти олов,
Мен туфайли тарихда қолар.

26 ноябр, 2015 йил