27 November 2015
21:36 - Ўзбекистонда яна интернет муаммоси
«Ўзбектелеком» ширкатининг эълонига кўра, шу йилнинг 26 ноябридан 7 декабрга қадар Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида телефон ва интернетда алоқа сифати ёмонлашуви ва узилишлар кузатилиши мумкин. Компания ахборот хизмати ширкат тизимида модернизация ишлари олиб борилаётганини иддао қилган.

"Ушбу ноқулайликлар учун мижозлардан узр сўраймиз", дейилади компаниянинг хабарида.