27 November 2015
19:42 - Ислом Карим Наманганнинг собиқ ҳокимини халқ билан яқин бўлолмаганликда айблади, унинг ўзи яқинми?
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агетлиги халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Ислом Каримнинг маърузасини чоп қилди. Ислом Карим Наманганнинг сўнгги 7 йилдаги ҳокими Баҳодир Юсуповни халқ билан баҳамжиҳат бўлмаганлик, ишни тўғри ташкил қила олмаганликда айблади. “Ҳаракат” эътироф этганидек, президентнинг бундай маърузасининг сўнг собиқ ҳоким қамалиши ёки режим аравасидан улоқтирилиши аниқ бўлиб қолди.

"Ҳаммамиз яхши тушунамиз, - дейди Ислом Карим, - бугунги кунда Наманган аҳли олдида турган улкан вазифаларни бажаришда кўп нарса вилоят бошқарувида раҳбарлик вазифасида ўтирган шахсларга, энг аввало, ишни тўғри ташкил этиб, эл-юртни катта мақсадлар сари ўз ортидан эргаштира оладиган биринчи раҳбарнинг масъулиятига боғлиқ. Ана шу нуқтаи назардан қараб, вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповнинг фаолиятига баҳо берадиган бўлсак, афсуски, охирги пайтларда унинг ишида ўзибўларчилик, бепарволик ва лоқайдлик, сусткашлик кайфияти кучайиб бораётганини кўриш мумкин”.

Аслида Ислом Каримнинг ўзи-чи? У халқ билан яқинми? Мамлакатни парокандаликка олиб келган, интеллектуал қатламини қозоқларнинг мардикорига айлантирган одамнинг кимгадир шундай баҳо беришга ҳаққи борми? Қолаверса, халқнинг ўзи бундай президент ва ҳокимларга баҳо беришни ўрганиши керак.