27 November 2015
19:25 - Швед прокурори Обид қорига суиқасдда айбланаётган шахсга умрбод қамоқ жазоси сўради

Шу йилнинг 23 ноябр куни ўзбекистонлик таниқли диний уламо Обид қори Назаровга суиқасдда аайбланиб, Швециядаги маҳкамага келитирган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга нисбатан давлат қораловчиси умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўради. 5 кун давом этган маҳкамада 37 яшар Юрий Жуковский айбига иқрорлик бўлмади. Унинг унинг адвокати бу суиқасднинг Ўзбекистон ҳукумати билан боғланмаганини таъкидламоқда. Сўроқ қилинган гувоҳлар, келтирилган далилий ашёларга таянган прокурор уни қамоқда қолдиришни сўради ва суд илтимосномани қаноатлантирди.

Маълумки, Обидхон қори Назаровнинг шериги сифатида кўрилган ва муқаддам маҳкамада сўроқ қилинган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг айби исботланмаган, шу боисдан суд дастлабки тинглавларни тўхтатганди.

Шу йилнинг август ойида эса Юрий Жуковски Россиядан Швеция прокуратурасининг сўрови билан экстрадация қилинди. Терговлар битиб, иш судга оширилди. Суд эса шу йилнинг 15 декабрига қадар Юрий Жуковский устидан ҳукм ўқишини эълон қилди.