25 November 2015
22:28 - Барак Обама: АҚШ учун аниқ ва ишонса бўладиган хавф йўқ
Ҳозиргина АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда аккредатция қилинган журналистлар олида бир неча дақиқалик баёнот берди. Баёнотни бир оғиз сўз билан шундай ифодалаш мумкин - АҚШ учун аниқ ва ишонса бўладиган хавф йўқ.

Барак Обама ИШИДни йўқ қилиши учун ҳарра нарса қилинаётганини ҳам гапирди ва ўз мамлакатига ҳеч қандай хавф йўқлигини урғулади. Маълумки, эртага АҚШда Thanksgiving Day (Ташакукур билдириш куни) байрам қилинади. Президентнинг мақсади - ўз халқини эртага байрамни ҳеч нарсадан хавфсирамасдан нишонлашга чақириш бўлганлигига шубҳа йўқ.