25 November 2015
20:18 - Яна бир даста миршаббоши янгиланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, вазирлик тизимидаги бир нечта зобитлар жойларда янги лавозимларга тайинланди. Хусусан, подполковник Шуҳриддин Асилхўжаев Тошкент вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Хўжаев Сирдарё вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, полковник Ғафуржон Давлатов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, майор Дилшоджон Усмонов Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимларига тайинланишган.

Бир даста миршаббошиларнинг тайинланиши ҳеч кимни қизиқтирмайди ва ҳаётимизда ҳеч нимани ўзгартирмайди. Аммо, мазкур маълумотларнинг матбуотга чиқишидан фойда бор, чунки, миллат ўз олдида ахир бир кун жавоб бериши керак бўлганларнинг номини билиб қўйгани яхши.