25 November 2015
14:00 - Ўзбеклар учун қизиқ хабар: Нурсултон Назарбой муҳожирлар ҳақидаги қонунларга ўзгартириш киритди

Қозоқ ахброт воситалари хабар қилишича, кеча Нурсултон Назарбой муҳожирлар ва аҳоли бандлиги ҳақидаги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритувчи қонунни имзолади. Ўзгартиришларнинг мақсади - юксак малакали чет эллик мутахассисларни Қозоғистонга жаб қилиш ҳамда меҳнат муҳожирлари ва аҳолининг бандлиги бўйича давлат сиёсатини такомиллаштириш экан.

Остонада бугун шу маслаларга бағишланган давра суҳбати бўлмоқда (расмда). Унинг расмий номи - "Меҳнат муҳожирлари соҳасида давлат, ноҳукумат ва халқаро ташкилотларнинг ўзаро алоқалари ва ҳамкорлиги". У ерда нутқ сўзлаган давра суҳбарининг модератори, Остона этно-маданий бирлашмасининг раҳбари Шавкат Исмоилов иқтисоди кескин юксалиб бораётган Қозоғистонга Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан кўплаб меҳнат муҳожирлари келаётганини урғулаб, бу соҳага эътибор орттирилиши кераклигини айтибди

Қозоғистонда меҳнат муҳожирларига эътиборнинг ортиши авваламбор ўзбекларни қизиқтириши ўз-ўзидан маълум. Чунки, миллионлаб ўзбекистонликлар ўз мамлакатларида иш тополмай яқин йилларда Қозоғистонга кетишга мажбурлар. Қолаверса, мардикорчилик соҳасида юкасак малакаликда ўзбекларга тенг келадиган миллат йўқ.