24 November 2015
20:36 - Ўзбекистон “қора бозор”ида доллар қиймати кескин ўзгаришлар ясамоқда
Бугун мамлакатиз “қора бозор”ида АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати 5100 сўмгача тушиб кетди. Ҳолбуки, бу қиймати 2 кун аввал 6200 сўм эди. Аммо тушдан сўнг доллар яна ўсишга бошлади ва 5400 сўмгача кўтарилди. Саррофлар ҳукумат ўйин бошлагани ва доллар қиймати тушишда давом этиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Интернет тармоғидаги www.dollaruz.com сайтига кўра, 24 ноябрь куни эрталаб 5200 сўм, сотиш баҳоси эса 5400 сўм экани қайд этилганди. АҚШ ваплютасининг расмий курси эса ана шу қийматнинг тенг ярми, яъни 2700 сўмдир.