24 November 2015
19:26 - Самарқандда масжидга ўт кетди, бу Исломга ўт кетишининг сигнали
Қатор маҳаллий ахборот всоиталарининг хабарига кўра, Самарқанд шаҳрининг Сўзангарон маҳалласида хашар йўли билан қурилган Хожа Нисбатдор масжидининг бир қисмига ўт кетди. Шоҳидлар оловнинг масжидга дўкондан туташганини айтишмоқда. Буни қарангки, ўт ўчириш машиналари ёнғинга тайёр бўлмаган, яъни уларнинг сув заҳиралари мавжуд эмас экан. Шу боисдан ҳам масжиднинг янги қисми ёниб, кул бўлган.

“Ёнғинни ўчиргани тўртта пожарний машина келди. Улардан фақат биттаси ёнғинни ўчира бошлади. Қолган учтасида сув йўқ экан. Улар сув топгунча ёнғин кучайиб кетди ва масждидга жиддий зиён етди. Ҳамма машинада сув бўлганида эди, ёнғин масжидга тўла ёйилиб кетишининг олди олинган бўлар эди” дейди гувоҳлардан бири. Ҳодиса юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самаркқанддаги масжидга ўт кетиш тасодифий воқеа бўлгани, шубҳасиз. Аммо, ҳозирги кунда ҳар бир оддий нарсадан ҳам рамзий хулосалар чиқаришга мажбур қолласан киши. Бу ерда хулоса шундан иборатки, масжидга ўт кетиши Исломга ўт кетиши ҳақида сигналга ўхшаб кўринмоқда.