24 November 2015
06:24 - Путин яна бир аҳмоқона қонун имзолабди: Анъанавий динларнинг муқаддас китобларини экстремистик деб тан олиши мумкин эмас
Россия Президенти имзолган қонун анъанавий динларнинг муқаддас китобларини ҳимоя қилишга қаратилган ва шу сабабдан тўғрига ўхшайди. Аммо, бундай қонунлар анъанавий динлар ўлим йилида эканлигини тан олиш демакдир. Ахир ўйлаб кўринг, муқаддас китоблар билан "терроризм" сўзи ёнма ён ишлатилмоқда. Асрлардан бери бундай нарсани ҳаёл ҳам қилиб бўлмасди. Энди эса, бу мавзу расман муҳокамага чиқарилди.

Аслида, муқаддас китобларнинг обрўсини сақлаб қолишни ўйласак, бу каби қонунларни қоралаш керак. Худо берган китобларнинг эртага борми йўқлиги номаълум бўлган давлатлар тарафидан қўриқланиши ножиддийликдир. Муқаддас китоблар дидорларнинг ўзи тарафидан ҳимоя қилиниши керак.

Аммо, масаланинг яна би жиҳати бор. Муқаддас китобларни мутлақо кўпчилик оддий диндорлар ўқимаганлар. Улар бу китобларни руҳонийларнинг таҳлиллари орқали билишади. Баъзи ҳолларда эса, муқаддас китоблардаги ифодаларни турлича изоҳлаш ёки таҳлил қилиш мумкин.

Мисол сифатида ўзбек тилидаги муқаддас китобларга алоқаси бўлмаган икки ифодасини олайлик - "кўзингга қара" ва "турган гап". Бу ифодалардаги сўзлар тўғридан-тўғри тушунилса, аҳмоқона нарсалар чиқади. Аммо, ўзбеклар билишадики, биринчи ифода "эҳтиёт бўл " дейиш, иккинчиси эса, бирон нарсанинг тўғри эканлигини ифодалашдир.

Ҳамма муқаддас киобларда шундай ифодалар борки, бировларга кўра, улар экстремистик, бошқаларга кўра ундай эмас. Шундай экан, муқаддас китлблардаги ифодаларга дуёвий қонунлар эмас, дин олимлари баҳо беришлари керак.