23 November 2015
17:48 - Теҳронда Газ Экспорт қилувчи Давлатлар Форумининг саммити бўлмоқда, Путин ўша ерда

Дунё газ заҳираларининг 67 фоизига эга бўлган 12 давлат тарафидан яратилган Газ Экспорт қилувчи Давлатлар Форумининг навбатдаги саммити бугун Теҳронда ўтмоқда. Бу давлатлар ичида Россия ва Эрон ҳам бор. Қозоғистон кузатувчи давлатлардан бири. Туркманистон ва Ўзбекистон Форумга аъзо эмаслар.

Ўзбекистон газ сотиш бўйича кўзга кўринган давлатлар ичида бўлмагани сабабли, унга аъзо эмаслиги тушунарли, аммо Туркманистон нега унга кирмаганлиги тушунарсиз.

Бу саммитда қатнашиш учун келган Россия Президенти Владимир Путин Эроннинг Бош раҳбари Оятоллоҳ Али Ҳамений ва Президенти Ҳасан Руҳоний билан саммит бошланмасданоқ алоҳида алоҳида учрашиб бўлди. Тахмин қилиш қийин эмаски, улар газ ҳақида эмас, асосан Суриядаги уруш ҳақида гаплашганлар. Маълумки, ҳозир Россия-Эрон-Сурия биргаликда Ғарб коалициясига қарши турибдилар.