20 November 2015
08:17 - Дунё ақлдан озмоқда: ИШИД Оқ Уйни портлатармиш, аслида, ҳозир Исломнинг тақдирини ўйлаш керак
Аслида дунё эмас, дунё ахборот воиситалари ҳақида гапириш лозим. Нимамиш, ИШИД Оқ Уйни портлатиш, Оқ Уйни "қорага" айлантирш ҳақидаги таҳдидлар тўла видеолар эълон қилганмиш. Видеолар борлигига ишониш мумкин, аммо жаҳоннинг ҳамма ахборот воситалари, биринчи навбатда, АҚШ ахборот воситалари бу видеоларни жон-жаҳдларини билан муҳокама қилишлари ақли расо одамни кулдиради.

Тўғри, ислом терроризмини куч билан йўқ қилиб бўлмаслиги, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсирлариддан келиб чиқувчи исломий тушунчаларга асослангани, агар Ислом дини дунёвийлик принципини тан олмаса, одамзод абадий ислом терроризми билан бирга яшашага мажбур бўлиши ҳақидаги фикрларни тарихда ва жаҳонда биринчи бўлиб "Ҳаракат" тилга олди. Аммо, бу дегани ислом террористлари хоҳлаган жойларида хоҳлаганча терактлар уюштиролади дегани эмас.

Парижда ислом террорчилари бир нечта Калашников автомати билан концернт залигача киролганлари террористларнинг кучини эмас, французларнинг бепарволиги ва заифлигини кўрсатади. У ер - бу ерда ҳар доим терактлар уюштириш мумкин, аммо қўриқланадиган жойларга террористларнинг кучи етмайди.

"Ҳаракат" агентлиги кечагина террористлар Россия учоғини расми Интернет орқали эълон қилинган қўлбола бомбача билан портлатиб қулатганларига шубҳа билдирган эди. Русларнинг lenta.ru сайти эксперларга асосланиб ёзишича, бундай кичкина бомбачанинг кучи 1 тротил атрофида бўлиши ва у портлатилганда учоқнинг корпусида тешик ҳосил бўлиши мумкин. Корпусдаги тешик ҳам учоқнининг қулашига сабаб бўлолади, аммо учувчилар бу ҳақда ерга хабар беролмайдиган даражада тез қулаш бўлолмайди.

Хуллас, демоқчимизки, дунё жинни бўлиш ҳолига тушмаслиги, ислом терроризмига қарши куч билан курашишни ҳам тўхтатмасдан, Ислом дини дунёвийлик принципини тезроқ қабул қилишига эришиш учун ҳаракат қилиши, ҳатто, керак бўлса, мусулмонларни бунга мажбур қилишни ўйлаши лозим. Шундай қилинса, вақти келиб мусулмонларнинг ўзи ҳам бундай қилганларга миннатдорчилигини билдирадилар. Оллоҳ ҳам уларни тақдирлаш йўлини топади.

Расмда - СNN телеканали АҚШни терактлар билан қўрқитиётган ИШИДчиларни кўрсатмоқда.