18 November 2015
00:43 - Туркия параментига яқинда сайланган депутатлар қасамёд қидилар, Президент Эрдўғон янги ҳукумат қуриш ваколатини жорийдаги Бош вазир Давудўғлига берди

1 ноябрда ўтказилган сайловларда Туркия Буюк Миллат Мажлисига сайланган депутатлар кеча эрталаб қасамёд қилиш маросимини ўтказдилар. Шу билан янги парламент ишга тушди. Қасамёд маросимида иккита жанжалли воқеа бўлди. Курд аслли депутат Лейла Зана қасмёдини курдча бошлашдан ташқари, "Турк миллати" сўзлари ўрнига "Туркия миллати" дегани учун, бошқа бир депутат сўзларини арабча бошлагани учун, уларнинг қасамёди қабул қилинмади.

Кечга яқин Президент Ражаб Эрдўғон жорийдаги Бош вазир Аҳмат Довудўғлини қабул қилди ва янги ҳукумат қуриш вазифасин яна унга топширди. Маълумки, Аҳмад Довудўғли янги паралментда кўпчилик овозга эга бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси ҳамдир. У тузган ҳукумат Туркия Буюк Миллат Мажлиси тарафидан тасдиқланиши керак, унинг партияси кўпчилик овозга эга бўлгани сабабли сўзсиз тасдиқланади.

Туркия ўз Конституциясига кўра парламентар республика бўлиб, президент рамзий ваколатларга эга ва у ҳеч бир партияга аъзо бўлмайди. Аммо, Туркия ҳозир амалда Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги авторитар президентлик мамлакатига айланиб бормоқда. Ҳозир айнан унинг ўзи феълан Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидеридир. Бош вазир унинг қўғрчоғи ёки ўйинчоғи.

Эрдўғоннинг асл мақсади Туркияни президентлик давлатига айлантиришгина эмас, унинг стратегик мақсади Туркияни исломий давлатга айлантиришдир. Аммо буни қилоладими ёки йўқ саволига жавоб бериш қийин. Агар қилолса, Туркия давлатининг ва Турк дунёси тушунчасининг келажаги ҳам номаълум бўлиб қолади.