17 November 2015
19:34 - Тошкентга Покистон ҳукумати делегацияси келди
Бугун Тошкентга Покистон Иcлом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиё марказий ТВ орқали намойиш қилдирилган лавҳаларда ҳар доимгидек кўрсатилмади. Ҳеч шубҳа йўқки, Ислом Каримнинг топшириғи билан унинг ҳеч қаерда исмини ҳам чиқармайдилар, башарасини ҳам кўрстамайдилар. Кўрсатсалар ҳам баъзида Интернетдаги сайтларда кўрсатадилар. Ўзбекларнинг кўпчлиги Ўзбекистонда Баш вазир лавозими борлигини, бу лавозимни Шавкт Мирзиё деган одам эгаллаб ўтиришини билмаса ҳам керак.

Хуллас, Навоз Шариф аэропортда Шавкат Мирзиё билан бироз сўзлашгач, ўзи учун ажратилган резеденцияга йўл олибди.

Кун тартибига кўра, Покистон делегацияси Оқсаройда Ислом КАрим, Бош вазир Шавкат Мирзиё билан расмий учрашувлар ўтказади. Шунингдек, мазкур делегация аъзолари гуруҳларга бўлиниб, турли вазирлик ва идораларда музокарлар олиб боради. Мавҳумлиги кўриниб турган расмий хабарда ҳукуматлараро мажлисларда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг истиқболлари сўзлашилиши гапирилган.

Навоз Шарифнинг ташрифи муносабати билан пойтахт кўчаларида мазкур давлат байроқлари осилди, хавфсизлик чоралари кучайтирилди, дейди мухбиримиз.