16 November 2015
22:36 - Қизиқ: Чилонзордаги бир маҳалла аҳолиси болалар майдончаси ўринга бино қурилишига қарши чиқибди

Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ нашрларидан бири бўлган ва фақат рус тилида иш олиб борадиган gazeta.uz сайти хабар қилишича, Чиланзор туманининг Муқимий кўчаси бўйидаги "3-чи Чарх Комолон" маҳалласининг аҳолиси номидан Ўзбекистон ҳукуматига юборилган норозилик хатида маҳалла ёнида яқинда таъмирланган болалар майдончаси ўрнига қандайдир бино қуриш режалари борлиги, бу аҳолига ёқмаслиги билдирилибди, болалар майдончасини бузмаслик талаб қилинибди.

Аслида, катта аҳамиятга эга бўлмаган воқеа. Аммо, Ўзбекистонда маҳалла аҳолиси ҳукуматга норозилик хат ёзиши ҳаёлга ҳам келмайдиган нарса-ку.

Бироқ, каттагина мақоладек ёзилган хабарни ўқисангиз ҳамма нарса маълум бўлади-қўяди. Болалар майдончаси ўрнидаги қурилиш масаласидан қандайдир хусусий ширкатларнинг манфаатлари тўқнашганга ўхшайди. Қайсидир тараф, маҳалла раҳбарлари, кейин gazeta.uz сайтининг оғзини ёғлаб, аввал ҳукуматга хат уюштирган, кейин бу ҳақда хабар-мақола нашр қилдирган.