15 November 2015
20:47 - Анталияда G20 саммити давом этмоқда, аммо ундан ҳеч қандай фойда бўлмайди
Маҳаллий вақт билан пешин соатларида иш бошлаган саммитининг кун таритибида қандай масалаларр борлиги эълон қилингани йўқ, аммо диққат марказида ислом терроризми ва Париждаги террористик воқеалар туриши ўз-ўзидан маълум. Ҳамманинг диққат марказида ислом терроризми турса ҳам, бу йиғилишда ислом терроризмнинг олдини олиш, охир-оқибатда уни йўқ қилиш учун фойдали бўладиган биронта қарор олинмайди. Бунинг иккита сабаби бор.

Биринчидан, мусулмон давлатлари (Саудия ва, айниқса, Туркия) "ислом терроризми" атамасини ҳам тилга олинишини истамайдилар. Европаликлар эса саммитда тўпалон чиқармаслик учун "ислом терроризми" ифодасини ишлатмаслар керак. Аслида эса, дунёга хавф солаётган нарса айнан ислом терроризмидир.

Иккинчидан, дунё сиёсатчилари ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ўзида, тўғрироғи, Ислом динида ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларда эканлигини ҳали тушуниб етганлари йўқ. Касаликка диагноз қўймасдан уни тузатиб бўлмаслиги ҳамма биладиган нарса, демак, G20нинг бугунги саммити ислом терроризмини йўқ қилиш йўлида жиддий қарорлар ололмайди. Яъни, истаса ҳам ололмайди.

Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон саммитини очилишида мезбон сифатида нутқ сўзлар экан, "G20 фақат кризис чиққан пайтда эсга тушадиган платформа эмас", дебди. Тўғри айтган, аммо, минг афсуски, G20 каби ташкилотлар - кучли давлатларнинг раҳбарлари учун икки тарафлама музокаралар ўтказиб олиш платформасидан бошқа нарса эмас. Агар, Ражаб Эрдўғон бу анъанаини озгина бўлса ҳам ўзгартиролса, одамзод учун яхши бўларди.