14 November 2015
05:53 - Абдураҳим Пўлат башорат қилган даҳшатли воқеалар Парижда: Террористларнинг бараварига бошланган бир неча ҳужуми натижасида 100 дан кўп одам ўлди
Ҳамма нарса бир неча соат аввал Париждаги Le Carillon ресторанида номаълум одам Калашников автомати билан тўғри келган одамни отиб ўлдиришга тушиши билан бошланди. Ана шундан кейин бутун дунё Париждан келаётган даҳшатли хабарлар оқими остида қолди.

Ундан кейин Парижнинг четроғидаги "Стад де Франс" стадионида Франция ва Германия термаларининг ўртоқлик футбол матчи пайтида 2 портлаш юз берди. Портлашлар стадионнинг барида бўлгани айтилмоқда. Ресторан ва стадионда ўлганларнинг сони 18 дан ошгани ҳали расман тасдиқлангани йўқ.

Воқеаларнинг энг даҳшатлиси Bataclan театрида юз берди. Бу ерга концерт пайтида юзида маскаси бўлмаган, аммо қўлларида Калашников автоматлари бўлган террористлар тўғри келган одамни ўлдиришга бошлаш билан биргаликда "Бу Сурия учун жавоб" деб бақиришибди.

Террористлар ҳаммани ўлдириш имконятига ҳам эга эдилар, аммо 100 кишини гаровга олишгани қизиқ. Демак, уларнинг қандайдир талабалари бўлса керак, масалан, тезда Сурияга қарши Ғарбнинг урушини тўхтатиш ва Халифаликка қўшилиш.

Франция Президенти Париижда фавқулодда ҳолат эълон қилди, мамлакат чегараларини бекитди ва армияни кўчаларга олиб чиқишни бошлади. Парижда одамларни кўчага чиқмасликка чақиришмоқда.

Россия Президенти Владимир Путин Франция халқига ҳамдардлик билдирди, АҚШ Президенти Барак Обама воқеаларни "Бу Парижга эмас, бутун дунёга ҳужум" деб баҳолади.

Сўнгги хабарларда Парижда бараварига 7 террористик ҳужум уюштирилгани, ҳалок бўлганларнинг сони 100 га етгани айтилмоқда.

Мен шу йил бошида АҚШ Президенти Барак Обамага Ислом терроризмининг хавфи, Ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслиги, Исломнинг Қуръонни хато ўқишдан келиб чиққан тушунчалардан тозалаш кераклиги, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш лозимлиги ҳақида катта мактуб йўллар экан, Обама бўлмаса ҳам, Оқ Уйнинг маъсул одамлари бу нарсаларга эътибор беришади, бу йўналишда тезлик билан қандайдир ҳаракатлар бошлашади, деб умид қилган эдим, дейди Абдураҳим Пўлат.

Аммо, минг афсуски, бундай бўлмади. Европа давлатларининг лидерларига ҳам қисқа хатлар ёзиб, уларга Обамага ёзилган хатнинг нухаларини илова қилиш фикрим ҳам бор эди. Аммо, ҳеч вақтим бўлмади, тирикчилик. Энди Ғарб бу масалалар билан жиддий шуғулланишга бошламаса, Париждаги воқеалар ҳали ҳолва эканлигини келажакда кўрамиз.

Умид қиламанки, Оқ Уйдагилар менинг хатимни эсга олиб, унга жиддийроқ қарашга бошлашади. Балки, менинг ўзим ҳам уларга тинчлик бермаслигим керакдир.