10 November 2015
21:17 - Ўзбекистоннинг олтин заҳиралари 25 миллиард долларга етди, қудрат белгисими?
Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2005 йилдан бери Ўзбекистон ўзининг олтин захиралари ҳажмини ошириб, 24-25 миллиард АҚШ долларига етказган. Маълумотларга кўра, ҳозирги олтин захиралари ҳажми 2 йиллик импорт қийматига тенг, ташқи қарз эса ЯИМнинг 16 фоизини ташкил қилмоқда. Шундан 8 фоизи давлат қарзини ташкил қилиб, унга хизмат кўрсатиш учун бюджет харажатларининг 1 фоиздан кам қисми ишлатилмоқда.

"Бундай кўрсаткичлар, республиканинг эҳтиёткорона ва чуқур уйланган ташқи қарз олиш сиёсати эвазига эришилган. Ушбу сиёсат 3 тамойилдан ташкил топган. Шунингдек, Ўзбекистон истеъмол кредитлари олмайди, яъни ейиш учун пул қарз олмайди. Иккинчидан, агар тўлиқ ва ўз вақтида қайтариб беришга ишонч бўлмаса — қарз олинмайди. Учинчидан, кредитлар фақат асосий, саноат ва ижтимоий инфрақурилмаларни ривожлантириш ва иқтисоддаги стратегик масаларларни ҳал қилиш учун сармоя сифатида жалб қилинади”, — дейди Молия вазирлиги мутахассиси.

Ислом Карим бошчилик қилаётган чаласавод иқтисодчилар тўдаси тушуниши керакки, замонавий иқтисодиётдан олтин заҳирасининг ўзигина бойлик эмас. Яъни, замонавий иқтисодиёт равнақи учун аввало сиёсий маҳорат ва жадал иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари лозим. Заҳирани кўпайтириш эса емай-ичмай пул йиққан одамнинг турмушига ўхшаган нарса, дейди мухбиримиз.