09 November 2015
19:33 - Яхши хабар: Ўзбекистондан фақат террорчилар эмас, чемпионлар ҳам чиқмоқда

Юнонистоннинг Халкидики шаҳрида ўтказилган 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ичида энг зўри бўлибди. У 11 ўйиндан 9 очко жамғариб, ўз ёш тоифасида жаҳон чемпионига айланди.

Умумжамоа ҳисобида ҳиндлар 11 та медал, Россия ва АҚШ шахматчилари 4 тадан медаль олишган. Ўзбекистонлик ёш шахматчилар эса тўртинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳам катта ютуқ.