09 November 2015
18:28 - Россия орқали Норвегияга келаётган қочқинлар ичида кўпчликни сурияликлар эмас, афғонлар ташкил қилмоқда, чунки мусулмонлар урушдан эмас, қашшоқликдан қочмоқдалар

Норвегияга Россия орқали келаётган қочқинлар ичида афғонлар кўп эканлигини хабар қилган рус ахборот воситалари бу янгиликни таҳлил қилмаганлар. Ваҳалонгки, бундай ўзгаришнинг моҳиятини ва сабабларини тушуниш жуда муҳимдир, дейди мухбиримиз.

Шу пайтгача, бутун жаҳон ахборот воситалари Европага келаётган қочқинлар оқимининг ортишини Сурия ва бошқа мамлакатларда (масалан, Ливия, Судан ва бошқалар) уруш бўлаётгани билан тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Тўғри, урушнинг ҳам бу ерда роли катта. Аммо, урушдан қўшни мамлакатларга қочганлар, ўша ерда уруш тамом бўлишшини кутадилар, уларга дунё жамоатчилиги ёрдам беради, улар 21 асрда оч қолмайдилар.

Ҳозир эса, тан олиш керакки, қочишнинг асосий сабаби уруш эмас, ўша уруш бўлаётган мамлакатлардаги қашшоқликдир. Юз минглаб қочқинларнинг мақсади - уруш баҳонасида Европага етиб олиш ва ўша ерда қолиш. Европадаги ҳаёт кўпчлик мусулмон давлатларига билан солиштирганда жаннатдек эканлигини ҳисобга олсак, қочқинларни тушуниш мумкин.

Европа қочқинлар оқимини тўхтатишни истаса, фақат урушни тўхтатишни эмас, ўша қашшоқ мамлакатларнинг ривожланишига ёрдам беришни ўйлаши керак. Буни бир кунда ҳал этиб бўлмайди, аммо бошқа йўл йўқ.

Яна бир нарсани тушуниш керакки, демократиясиз давлатларнинг ривожланиши мумкин эмас. Айнан шу сабабдан, Хитойдек давлат демократияни секин-аста бўлса ҳам ривожлантириш йўлидан кетмоқда. Хитой режимининг Гонконгга нисбатан тоқатлиликка асосланган сиёсати ва шу кунларда ҳатто Тайвань билан расмий алоқа қилишга бошлагани ҳам демократияни ривожлантиш йўналишидаги қадамлардир.

Ислом мамлакатларида демократия йўлидаги тўсиқ - Ислом дининг ўзидир. Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган хато тафсирига кўра, ҳар қандай давлат исломий бўлиши керак. Демак, демократияга, бундан чиқди, ривожланишга ҳам имкон йўқ. Шундай экан, дунёнинг илғор қисми мусулмонларга Исломни ислоҳот қилиш ва дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишга эришиш йўлида ёрдамчи бўлиши керак. Чунки, ҳозир Ислом дунёсининг ўзи бу муаммоани ҳал қилишга тайёр эмас. "Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим ПўлатнингАҚШ Президенти Барак Обамага йўллаган мактубининг асосий мақсади ҳам айнан шу эди.